Қирғизистонда собиқ президентнинг қароргоҳи ўрнида ижтимоий мажмуа қурилмоқда Қирғизистоннинг Қўйтош қишлоғида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг қароргоҳи ўрнида кексалар ва болалар учун ижтимоий мажмуа барпо этилмоқда. Уч гектарли ҳудудда 200 ўринли қариялар уйи, болалар боғчалари, даволаш корпуси ва дам олиш ҳудудлари ташкил этилади. Қурилиш ишларининг 70 фоизи якунланган. Қароргоҳ 2020 йилда суд қарори билан мусодара қилинган. 2025 йилда эса собиқ раҳбарнинг оила аъзолари ҳудуддан чиқариб юборилган. Мажмуа 2027 йилнинг биринчи чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 210
- 53
- 46
- 4
- 2
- 1