Uzcard ва Humo карталарини ҳам Apple Pay'га улаш мумкин бўлади — Марказий банк Uzcard ва Humo карталарини ҳам Apple Pay хизматига улаш ишлари давом этмоқда ва бу имконият тез орада тақдим этилади, дея маълум қилди Ўзбекистон Марказий банки. 27 октябрдан бошлаб бир қатор ўзбек банкларининг Visa ва Mastercard карталарини Apple Pay ва Google Pay'га улаш мумкин бўлди. МБнинг қайд этишича, банклар ва тўлов тизимларининг техник тайёрлигига қараб қамров кенгайиб боради. 👉 https://kun.uz/kr/97608763 Kun.uz расмий канали
- 131
- 102
- 11
- 10
- 8
- 4
- 2
- 1