Россияда мигрантларга меҳнат патентини бериш бўйича янги қоидалар жорий этилади 2026-йил 17-декабрдан бошлаб Россияда мигрантларга патентларни бериш тартиби ўзгаради. Ҳужжатни расмийлаштиришнинг максимал муддати 10 иш кунини ташкил этади. Давлат божлари миқдори ўзгаришсиз қолади: • патентни бериш ёки унинг муддатини узайтириш учун — 4 200 рубл; • патент нусхасини олиш ёки ундаги маълумотларга ўзгартириш киритиш учун — 2 100 рубл. Патентни кўп функцияли марказлар (МФЦ) орқали расмийлаштириб бўлмайди. Ариза натижаси ҳақидаги хабарномалар "Госуслуги" портали орқали юборилса-да, меҳнат патенти қоғоз шаклида бўлиб, уни миграция бўлимидан шахсан олиб кетиш талаб этилади. Шунингдек, ҳужжатларни топшириш ёки тайёр патентни олиш учун навбатда кутиш вақти 15 дақиқадан ошмаслиги лозим. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 21
- 8
- 3