🙎🏻♂️Россиянинг Омск вилоятида мигрантларнинг меҳнат патенти асосида ишлашига қўйилган тақиқни узайтириш режалаштирилмоқда. Вилоят Меҳнат вазирлигига кўра, 21 та иқтисодий соҳада амалдаги чекловлар 2027-йилгача ўз кучида қолиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг алкогол ва тамаки маҳсулотлари сотиладиган савдо шохобчаларида, йўловчи ташиш транспортида (шу жумладан, такси ва автобусларда), шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаларида ишлашини тақиқлаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, рўйхатга ёғоч тайёрлаш, болалар озиқ-овқатлари ҳамда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, энергетика тармоғининг айрим йўналишлари ва давлат бошқаруви соҳалари ҳам киритилган. Обуна бўлинг @migrant_mobile
- 5
- 4
- 2
- 2