Канада ҳарбий базасидаги ёнғин: 7 киши ҳалок бўлган, 19 киши оғир аҳволда Шанба куни Канаданинг Алберта провинциясидаги ҳарбий базани қамраб олган ёнғин оқибатида етти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Мамлакат бош вазири Марк Карни ушбу ҳодисани Канада армияси тарихидаги энг оғир фожиалардан бири деб атади. Яна 39 киши шифохонага ётқизилган, шундан 19 нафари – ўта оғир аҳволда. Расмийлар ҳодисага ҳудуддаги нефт-газ инфратузилмаси алоқадор эмаслигини қайд этган. Шунингдек, «ташқи аралашув» ҳақидаги тахминлар ҳам истисно қилинган. 👉 https://kun.uz/kr/11548440 Kun.uz расмий канали
- 196
- 77
- 33
- 21
- 10