Янги Тошкент аэропорти ҳудудидаги 7 та қабристон кўчирилади Тошкент яқинида янги халқаро аэропорт қурилиши сабаб Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги еттита эски қабристон бошқа жойга кўчирилади. Тегишли қарорни Тошкент вилояти ҳокими тасдиқлаган. Ҳужжатда бу қабристонларда дафн қилиш кўп йиллар аввал тўхтатилгани қайд этилган. Қабрлардан топилган суяк қолдиқлари эҳтиёткорлик билан йиғилиб, диний урф-одатларга риоя қилган ҳолда бошқа қабристонларга қайта дафн этилади. Янги аэропорт Тошкентдан қарийб 17 километр узоқликда, 1 300 гектар ҳудудда қурилади. Лойиҳа якунлангач, аэропорт йилига 20 млн йўловчига хизмат кўрсатиши режалаштирилган. @burgutuzb
- 57
- 14
- 12
- 8
- 5