🕋 Умра зиёрати баҳонасида фуқароларни алдаган фирибгарлар ушланди ДХХга кўра, Андижон вилоятининг Асака туманида лицензиясиз туристик фирма раҳбари 3 кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, $3 350 талаб қилган. У пулни олаётганда қўлга тушган. Тошкент вилоятининг Бекобод туманида эса ўқув маркази раҳбари 4 кишини зиёратга юбориш учун $4 800 сўраган. Унинг укаси мижоздан $2 000 бўнак олаётганда ушланган. Ҳар икки ҳолат бўйича фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов олиб борилмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 25
- 16
- 9
- 4
- 1
- 1