🇺🇸 Трамп маъмурияти 300 мингдан ортиқ визани бекор қилди Reuters'нинг манбаларига таяниб хабар беришича, сўнгги ҳафталарда визаларни бекор қилиш суръати сезиларли даражада тезлашган. 2025 йил январ ойида Трампнинг иккинчи президентлик муддати бошланганидан буён бекор қилинган визалар сони 300 мингдан ошган. Давлат департаментининг 10 август куни эълон қилган маълумотида эса бу кўрсаткич 175 мингдан ортиқ экани айтилганди. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Томми Пиготт X ижтимоий тармоғида маъмурият визаларни мамлакат тарихидаги бошқа маъмуриятларга қараганда тезроқ бекор қилаётганини билдирган. Ҳуқуқ ҳимоячилари визаларни бекор қилиш билан боғлиқ ҳолатларни танқид қилган. Жумладан, Исроилнинг Ғазога ҳужумларига қарши намойишларда қатнашган хорижликларнинг визалари бекор қилиниши норозиликларга сабаб бўлган. Шунингдек, консерватив сиёсий шарҳловчи Чарли Киркнинг ўлдирилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдирган айрим хорижликлар ҳам визаларидан айрилган. Бундан ташқари, Трамп маъмурияти муҳожирлар ва виза олиш учун ариза топширган шахсларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини текширишни кучайтирган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукумат миллий хавфсизликни важ қилиб, ўз танқидчиларини нишонга олаётганини айтмоқда. Шунингдек, айрим фирибгарлик ҳолатлари сабаб АҚШдаги муҳожирлар жамоаларига, жумладан, Миннесота штатида яшовчи сомалилик америкаликларга нисбатан ҳам кенг кўламли чоралар кўрилаётгани танқид қилинмоқда. 👉🔴@KORAXABAR
- 10
- 8