🔴LIVE: Донбасс эвазига НАТОга аъзолик ва суиқасд хабарлари | “Геосиёсат” АҚШ илк марта Украинага Донбассдан қўшинларини олиб чиқиш эвазига НАТОга аъзо бўлиш таклифини бергани айтилмоқда. Музокаралар билан параллел ҳарбий ҳаракатлар ҳам давом этяпти: Киев Қрим кўпригига кетма-кет зарба берди, Россия ҳам Украинадаги кўприкларга ҳужум қилиб жавоб қайтарди. Рус медиасида Зеленскийни ўлдиришга қўйилган тақиқ бекор қилингани ҳақидаги даъволар тарқалди. Трампга эса гўёки Эрон томонидан суиқасд қилиниши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. 📱 Telegram'да кўриш 📱 YouTube'да кўриш
- 229
- 40
- 21
- 13
- 10
- 4
- 3