🇺🇸🇮🇷 Биз Эрон билан бадий уруш қилмаймиз — АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан давом этаётган можаронинг якуни бўйича ўз прогнозини маълум қилди. У Fox News телеканалига берган интервюсида бу зиддият икки йилдан камроқ вақт ичида тугашини айтди. "Биз Америка халқига энди абадий урушлар олиб бормаслигимизни айтганмиз. Ҳа, президент ядровий дастурни йўқ қилишни зарур деб топди ва ҳа, Эроннинг ядровий дастури АҚШга таҳдид солмоқда. Бироқ биз бунинг 10 ёки 15 йиллик, очиғини айтганда, ҳатто икки йиллик мажбуриятга айланишига ҳам йўл қўймаймиз", — деди вице-президент. Жей Ди Вэнс америкалик ҳарбийлар Эронда абадий қолмаслигини алоҳида таъкидлади. "Кўплаб неоконсерваторлар ва бошқа одамлар бизнинг у ерда абадий қолишимизни исташларига қарамай, у ерда абадий қолмаймиз. Биз бундай қилмасликка ваъда берганмиз", — деди у. Вэнс, шунингдек, президент Доналд Трамп Қўшма Штатларни ушбу можародан аъло натижалар билан олиб чиқишига ишонч билдирди. 🔥 @burchakostida
Вице-президент США заявил о нежелании допускать затяжной войны с Ираном
Похожие посты
- 🤣 941
- 😁 175
- ❤ 49
- 🔥 41
- 🤬 8
- 😁 494
- 🤔 92
- 👎 10
- 💯 7
- 🤩 5
- 🥰 3
- 😁 392
- ❤ 73
- 🙏 44
- 👍 20
- 👎 7
- 😱 4
- 😁 418
- 🤔 69
- 🙏 38
- ❤ 29
- 🤬 17
- 🔥 2
- 🤡 104
- 🤮 36
- ❤ 8
- 👍 7
- 😁 6
- 😁 70
- 💯 33
- 👎 8
- 🥱 25
- 🤪 14
- ❤ 3
- 🤯 2
- 🙏 2
- 🤮 2