🇷🇺🇺🇸 Кремл Трампнинг таклифига жавоб қайтарди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Иркутск вилоятидаги инфекция билан боғлиқ вазият муносабати билан АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россияга ёрдам беришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди. "Ўзаро ёрдам таклиф қилингани ҳамиша жуда яхши. Биз аслида нима юз бераётгани ва ишлар қай аҳволда экани ҳақида етарлича батафсил ахборот бериб бораётган Роспотребнадзор маълумотларига таянишни таклиф қиламиз", — деди Песков. Аввалроқ Доналд Трамп Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат касаллиги тарқалган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга муносабат билдириб, Вашингтон Москвага ўз ёрдамини таклиф этганини айтган эди. Гап Россиядаги ўлатга қарши кураш институти ходимининг оғир пневмония, яъни ўпка яллиғланишидан вафот этгани ҳақида кетмоқда. Россия расмийлари унинг ўлат билан касалланганини ҳозирча тасдиқламаган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлингd!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy Telegram Қорахабар | Тезкор Хабарлар 🔞КАТТАЛАР УЧУН! 🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар!!! ☎️Реклама👉 @Koraxabarga_reklama_xizmati Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар! Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми Унда бизга юборинг: @Koraxabar_Admin
- 40
- 9
- 1