Самарқанд–Бухоро пулли йўли қурилади Самарқанд – Бухоро йўналишида цемент-бетон қопламали замонавий пулли автомобил йўлини қуриш режалаштирилган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, бу йўл икки шаҳар ўртасидаги сафар вақтини ҳозирги 5 соатдан 1,5 соатгача қисқартириш имконини бериши кутилмоқда. Шу йўналишда тезюрар поезд учун янги темир йўл линияси ҳам кўзда тутилган. Давлат раҳбари мутасаддиларга автомобил ва темир йўл лойиҳаларининг мастер-режаларини якунлаш, ҳамкорлар билан музокараларни бошлаш бўйича топшириқ берди. 👉 https://kun.uz/kr/07572947 Kun.uz расмий канали
- 933
- 197
- 88
- 28
- 20
- 13
- 10