🇫🇷 Францияда яна оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда Франциянинг 100 дан ортиқ шаҳар ва аҳоли пунктларида сентябр ойининг охиридан бери давом этаётган оммавий намойишлар яна бўлиб ўтмоқда. Ҳукумат хавфсизлик чораларини кучайтириш учун 70 минг нафар полициячини жалб қилди. Франция ички ишлар вазири Лоран Нунеснинг маълум қилишича, 24 октябр маҳаллий вақт билан соат 13:00 (Тошкент вақти билан 16:00) ҳолатига кўра 135 киши қўлга олинган. Вазирнинг таъкидлашича, қўлга олишларнинг аксарияти профилактик текширувлар чоғида "қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган ашёлар топилганлиги сабабли" амалга оширилган. Унинг сўзларига кўра, бутун Франция полиция 136 та намойишни қайд этган. Ўтган шанба куни бундай акциялар сони 264 та эди. Унинг таъкидлашича, намойишларда 35 минг киши иштирок этмоқда. Намойиш ташкилотчилари ҳозирча ўз ҳисоб-китобларини эълон қилишмади. Айрим шаҳарларда ҳукумат тартибсизликлар келиб чиқиши хавфини рўкач қилиб, намойишларни тақиқлаб қўйди. Эрталаб полиция Лиондаги намойишда иштирок этган 150 нафар кишидан иборат гуруҳни тарқатиб юбориш учун кўз ёш оқизувчи газ ишлатди. Лион намойишлар ўтказилиши тақиқланган шаҳарлардан биридир. Парижда ҳукумат билан келишилган намойиш бўлиб ўтмоқда. Унда бошқалар қаторида сўл қанот "Бўйсунмас Франция" партияси аъзолари, жумладан, президентликка номзод Жан-Люк Меланшон ҳам иштирок этмоқда. 🔥 @burchakostida
Массовые протесты и столкновения с полицией охватили ряд европейских стран
Похожие посты
- 😁 7.5К
- 💯 5.5К
- ❤ 1.1К
- 🐳 216
- 🔥 141
- 👌 125
- 😁 10.8К
- 🙈 3.8К
- 💯 407
- 🤯 210
- 🐳 179
- 🍾 153