Курер билан жанжалдан кейин Тошкентда рестораннинг пиёдалар йўлагидаги майдончаси олиб ташланди Тошкентнинг Миробод туманида Brasserie Park ресторани вакилининг Uzum етказиб бериш хизмати курерига қўпол муомала қилгани акс этган видео ортидан икки йўналишда чора кўрилди: фуқарога нисбатан маъмурий баённома тузилиб, ҳужжатлар судга юборилди, рестораннинг пиёдалар йўлагидаги ёзги майдончаси эса текширувдан сўнг олиб ташланди. Kun.uz манбасига кўра суд қарори билан ресторан вакилига 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. 👉 https://kun.uz/kr/44046585 Kun.uz расмий канали
- 1.7К
- 259
- 231
- 47
- 21
- 8
- 8
- 3