🇪🇬🇮🇱 Миср Исроилни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужумидан олдин бир неча марта огоҳлантирган The Wall Street Journal нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, Миср ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумидан олдин Исроилни бир неча бор огоҳлантирган, жумладан, Миср разведка хизмати раҳбари Аббос Комил ҳужумдан бир неча кун олдин Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга қўнғироқ қилган. Миср 2023 йилнинг июн ва сентябр ойларида ҳам Исроил томонига ҲАМАС ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида олдиндан огоҳлантиришлар берган. Бундай хабарлар ҳужум бошланишига тахминан 48 соат қолгунга қадар давом этган. Нетаняҳу ўзига ҲАМАСнинг ҳужуми ҳақида олдиндан огоҳлантиришлар келиб тушганини рад этиб, Исроил хавфсизлик хизматлари бошлиқлари уни керакли тарзда огоҳлантирмаганини даъво қилмоқда. Аввалроқ Исроилнинг Haaretz нашри Бирлашган Араб Амирликлари раҳбари шайх Муҳаммад бин Зоид 2023 йилда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни ҲАМАС гуруҳи Исроилга йирик ҳужум уюштиришга тайёргарлик кўраётгани ҳақида бевосита огоҳлантиргани, аммо Нетаняҳу бу ахборотни махсус хизматларга етказмагани ҳақида хабар берган эди. 🔥 @burchakostida
Глава египетской разведки предупредил Израиль о подготовке ХАМАС к нападению перед событиями 7 октября 2023 года
Похожие посты
- 🤔 98
- 🤬 37
- ❤ 12
- 😁 9
- 💯 7
- 👎 4
- ❤ 235
- 🤔 205
- 👍 50
- 😁 21
- 👎 5
- 🤔 113
- 🤬 53
- ❤ 28
- 😱 23
- 👍 17
- 🤡 13
- 💯 25
- ❤ 8
- 🌭 4
- 👎 2
- 👍 2
- 😁 409
- 🤔 70
- 🎉 13
- 😇 9
- 😐 5
- 🤬 335
- ❤ 40
- 💯 15
- 👍 9
- 👎 3
- 🤬 398
- ❤ 82
- 😁 29
- 👎 11
- 😎 10
- 😱 9
- 👍 23
- ❤ 12
- 😁 11
- 🤔 6
- 💩 3
- 🤡 3
- 🤡 39
- 💯 26
- 😱 16
- ❤ 11
- 👎 3
- 👍 2