Олиб қочилгани ҳақида сигнал берган самолёт Саудия Арабистонига қўнди Фавқулодда вазиятнинг тахминий сабабларидан бири — россиялик ва украиналик учувчилар орасида жанжал содир бўлган ва улардан бири пичоқ билан яраланган. Лайнер Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига қўнган. Учувчилар самолётдан туширилиб, маҳаллий ҳокимият томонидан ушланган. Йўловчилар эса бошқа рейсни кутишига тўғри келган. FlyDubai авиакомпаниясининг самолёти, 174 нафар йўловчи билан Исроилдан БААга учаётган бўлган. Ҳодиса тафсилотлари ҳозирча аниқланмоқда. @migrant_mobile
- 6
- 1