❗️ Бизнесни рўйхатга олиш 30 ноябрда якунланади Ушбу тадбир мамлакатимизда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ёки бошқа иқтисодий фаолият билан шуғулланаётганлар учун жуда муҳим. Президент Фармонига мувофиқ 15 октябрдан 30 ноябргача бутун мамлакат бўйлаб бизнесни рўйхатга олиш ўтказилмоқда. Бизнесни рўйхатга олишда қуйидагилар иштирок этади: ▪️йирик, ўрта ва кичик корхоналар, микрофирмалар; ▪️нодавлат нотижорат ташкилотлари; ▪️хорижий корхоналарнинг доимий муассасалари ва ваколатхоналари; ▪️якка тартибдаги тадбиркорлар; ▪️фермер ва деҳқон хўжаликлари; ▪️оилавий тадбиркорлар ва ҳунармандлар; ▪️ўзини ўзи банд қилган шахслар; ▪️рўйхатдан ўтмасдан иқтисодий фаолият юритаётган бошқа иқтисодий бирликлар. Агар ҳали олдингизга рўйхатга олувчи келмаган бўлса ва рўйхатга олишда қатнашмаган бўлсангиз маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчиси ёки туман статистика бўлимига мурожаат қилинг. Ўзини ўзи банд қилган шахслар эса census.stat.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. 🔒 Тақдим этилган маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда фойдаланилади. Натижалар ҳудуд ва тармоқлар бўйича тадбиркорликни ривожлантириш қарорлари учун асос бўлади. 📞 Call-center: 1851 @census_2026 @Militsiya_Uzb👈🏽
- 29
- 3
- 3
- 1
- 1
- 1