Зироат Мирзиёева ва Самарқанд саммити меҳмонлари Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасида бўлдилар Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар барқарор ва адолатли тараққиёти сари йўл» жаҳон саммитининг маданий дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси биринчи хоними Зироат Мирзиёева саммитда иштирок этаётган биринчи хонимлар ва юқори мартабали меҳмонлар билан биргаликда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди. Мазкур саммитда 100 дан ортиқ давлат вакиллари, жумладан, БМТ, ЖССТ, Халқаро болалар онкологлари жамияти, Европа онкология мактаби ва бошқа халқаро ташкилотлар вакиллари, қатор давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари, шунингдек, олимлар, мутахассислар ҳамда жамоатчилик фаоллари қатнашдилар. Kun.uz расмий канали
- 493
- 331
- 96
- 59
- 16
- 14
- 3