#Эҳтиёт_бўлинг 🍂🔥 Хазон ёққанлар 13 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин Кузда ҳовли, кўча ва далаларда тўпланган барг-хазон ҳамда шох-шаббаларни ёқиш тақиқланган. Чунки улардан чиққан тутун ҳавони ифлослантириб, инсон саломатлигига зарар етказади. 💰 Бундай ҳолатлар учун фуқароларга 2,2 млн сўмгача, мансабдор шахсларга эса 13,2 млн сўмгача жарима белгиланган. 📌Экология қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йилда 4100 дан ортиқ қоидабузарлик аниқланган. Назорат тадбирлари давом этмоқда. ❗️Мутахассислар хазонни ёқиш ўрнига йиғиб, олиб чиқиш ёки табиий ўғит сифатида ишлатишни тавсия қилмоқда. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 58
- 33
- 26
- 15
- 6
- 2
- 1