❗️Хазон ёққанларга жарима бор, назорат кучайтирилди Кузда тўкилган барглар ва ўсимлик қолдиқларини ёқиб юбориш айримлар учун одатий ҳолга айланган. Аммо бунинг зарари фақат тутун билан чекланмайди. Ҳавога ажраладиган заҳарли моддалар атрофдагилар саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Экология қўмитаси ўтказган брифингда маълум қилинишича, 2026 йилнинг ўтган даврида бундай ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ 4100 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Шунингдек, «Ўзбеккосмос» билан ҳамкорликда космик мониторинг орқали далаларда сомонпоя қолдиқларини ёқишга оид яна 915 та ҳолат қайд этилган. Қонунчиликда бунинг учун анча жиддий жарималар белгиланган: — фуқароларга 1 млн 320 минг сўмдан 2 млн 200 минг сўмгача; — мансабдор шахсларга 8 млн 800 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача. Ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такрорланса, жарима янада ошади. Аслида, хазон ва ўсимлик қолдиқларини ёқиш шарт эмас. Уларни йиғиб олиб чиқиш ёки табиий ўғит сифатида ишлатиш мумкин. Бир кишининг бепарволиги бошқаларнинг тоза ҳаводан нафас олишига халақит бермаслиги керак. Бундай ҳолатларга дуч келсангиз, 1157 рақамига хабар бериш мумкин. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 27
- 23
- 20
- 2