Владимир Зеленский предупредил Владимира Путина о возможном разрушении Крымского моста

23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и власть21 ноября 2026, 15:15

🇺🇦🇷🇺 Қрим кўприги омон қолмайди, Путин буни тушуниши керак — Володимир Зеленский Украина президенти Володимир Зеленский Россия раҳбари Владимир Путин Қрим кўприги вайрон бўлиши мумкинлигини тушуниши кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, Украина ушбу кўприкни қонуний ҳарбий нишон деб ҳисоблайди ва унга зарба беришда давом этади. Бу ҳақда Зеленский NBC телеканалига берган интервюсида маълум қилди. "Путин бу кўприк омон қолмаслигини тушуниши керак", — деди Украина президенти журналистнинг Россия томонидан босиб олинган Қримни Керч бўғози орқали мамлакатнинг қолган қисми билан боғловчи кўприк тақдири ҳақидаги саволига жавобан. Зеленский Қрим 2014 йилдан буён Россия томонидан босиб олинган Украина ҳудуди эканини эслатиб, кўприкни Украина учун қонуний нишон деб атади. "Бу бизнинг мутлақо қонуний нишонимиз, чунки улар Қримни — бизнинг Қримимизни босиб олган. Бу 2014 йилда уларнинг илк мақсади эди. Улар ҳудудимизни эгаллаб олди. Кейин эса ушбу кўприкни қуриб, уни Россиянинг бир қисми деб эълон қилди", — деди Украина етакчиси. Зеленский Қрим кўпригига зарбалар давом этиши мумкинлигига ишора қилиб, Россия урушнинг оқибатларини ҳис қилиши ва Украина ҳудуди устидан назоратни сақлаб қола олмаслигини англаши кераклигини таъкидлади. "Улар бизнинг кўплаб объектларимизга ҳужум қилди ва, албатта, биз жавоб қайтаришимиз керак эди. Биз Қрим кўпригига зарба бердик. Биз дипломатик ёки ҳарбий йўл билан бўладими, Путин ва россияликлар томонидан ҳудудларимиз босиб олинганига ҳеч қачон кўнмаймиз", — деди Зеленский. Унинг сўзларига кўра, Россия Қрим кўпригидан яриморолга имкон қадар кўпроқ қурол-яроғ олиб ўтиш учун фойдаланади. Украина Қуролли кучлари кундалик ҳисоботларида ҳам ракета ва учувчисиз учиш аппаратлари кўпинча аннекция қилинган Қрим ҳудудидан учирилиши қайд этилади. 🔥 @burchakostida

Похожие посты

Gorizont@gorizont_uzПолитика и власть21 ноября 2026
Владимир Зеленский предупредил Владимира Путина о возможном разрушении Крымского моста
  • Фото поста канала  Gorizont

🇺🇦🇷🇺 Бу кўприк омон қолмайди — Зеленский Путинни Қрим кўприги тақдири ҳақида огоҳлантирди Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимир Путин Қрим кўприги вайрон бўлиши мумкинлигини тушуниши кераклигини айтди. Унинг таъкидлашича, Украина ушбу кўприкка зарба беришни қонуний ҳарбий нишон деб ҳисоблайди. Батафсил Gorizontда...

  • 300
  • 194
  • 85
  • 57
  • 25
  • 11
23.5° бурчак остида@burchakostidaПолитика и властьвчера
Владимир Зеленский предупредил Владимира Путина о возможном разрушении Крымского моста
  • Фото поста канала  23.5° бурчак остида

🇺🇦🇷🇺 Зеленский Украина Фин қўлтиғидаги Россия кемасига ҳужум қилганини тасдиқлади Украина президенти Володимир Зеленский Bloomberg нашрига берган интервюсида Украина Россиянинг "Спарта II" юк кемасига ҳужум қилганини тасдиқлади. Зеленскийнинг айтишича, кема қурол-яроғ ташигани учун Украина томонидан нишон сифатида танланган. Бироқ Bloomberg нашри бу маълумотни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини қайд этган. Зеленский Россия байроғи остидаги, қурол-яроғ ёки халқаро санкциялар остидаги юк...