🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрондаги урушни тугата олмагани учун айбни яқин атрофидаги амалдорларга юкламоқчи — The Atlantic The Atlantic нашри манбаларига кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп Эрондаги урушни тугата олмаётгани учун масъулиятни ўз атрофидаги айрим амалдорларга юклаш йўлларини изламоқда. Нашрнинг ёзишича, бу борада Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет ва АҚШ Қуролли кучлари Бош штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Дэн Кейн номзод сифатида кўрилмоқда. Улар уруш масаласида Трампнинг асосий маслаҳатчилари бўлган ва дастлаб унинг муваффақиятига ишонч билдирган. Шу билан бирга, Оқ уйда Ҳегсетга нисбатан ишонч пастлиги айтилмоқда. Трампга яқин манбалар вазир урушдаги ҳақиқий вазиятни яшириб, президентга ёқиш учун уни ижобий кўрсатишга уринаётганини билдирган. 🔥 @burchakostida
Трамп может возложить вину за затягивание войны в Иране на руководство Пентагона
Похожие посты
- 🤣 1.8К
- 🤡 376
- ❤ 117
- 😁 94
- 👍 33
- 🤮 31
- 🤣 1.1К
- 😁 152
- 🤡 120
- 👍 30
- 💊 24
- ❤ 18
- 😁 223
- ❤ 48
- 🗿 16
- 👌 7
- 👎 6
- 🤬 3
- 🤣 171
- 🤔 59
- 🤡 31
- ❤ 29
- 🤬 21
- 😱 11
- 😁 20
- 🤣 17
- ❤ 15
- 😁 53
- 🤣 46
- 👍 14
- 🤡 10
- ❤ 6
- ☃ 3