🏗 Қирғизистонда уйларни котлован босқичида сотиш ва реклама қилиш тақиқланди Қирғизистонда қурилишнинг «нолинчи цикли», яъни пойдевор ва ер ости ишлари тўлиқ якунланмагунча, қурилаётган бинолардаги квартира ва нотурар жойларни сотиш тақиқланди. Янги талабга кўра, ушбу босқич тугагунига қадар қурилиш компанияларига: ▪️ квартира ва нотурар жойларни сотиш; ▪️ фуқаролар маблағларини жалб қилувчи шартномалар тузиш; ▪️ қурилиш объектларини реклама қилиш тақиқланади. Қоидабузарликларни Давлат архитектура-қурилиш назорати аниқлайди ва тегишли чоралар кўради. Мазкур қарор харидорларнинг маблағлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳали бошланғич босқичдаги қурилишларга пул тикиш хавфини камайтиришга қаратилган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 143
- 35
- 8