Тошкентда ижарага дача олиб бериш баҳонасида фуқароларни алдаган икки фирибгар қўлга олинди Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ҳовли ва дала ҳовлиларни ижарага бериш баҳонасида фирибгарлик қилганликда гумонланган икки нафар шахс ушланди. ИИВ маълумотига кўра, 2000 ва 1997 йилларда туғилган гумонланувчилар OLX ва Telegram орқали бозор нархидан анча арзон уй-жойлар ҳақида эълонлар жойлаштирган. Улар 10 нафардан ортиқ фуқаронинг ишончига кириб, олдиндан тўлов олган ва кейин алоқани узган. Тезкор тадбир давомида 8 та телефон, 15 та SIM-карта ва 16 та банк картаси мусодара қилинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. @burgutuzb
- 14
- 5
- 3