‼️ДХХ раиси сунъий интеллектдан террорчилик мақсадларида фойдаланиш хавфи ҳақида гапирди ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ Плюс экспертлар мулоқотида интернет орқали экстремистик ва террорчилик ғояларини тарғиб қилиш хавфи ортиб бораётганини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, 2026 йилда экстремистик ва террорчилик хусусиятига эга 49 мингдан ортиқ интернет-ресурс аниқланган. Бу 2025 йилдаги кўрсаткичдан 14 фоизга кўп. Қурбонов террорчиларнинг рақамли муҳитдаги янги усулларини аниқлаш ҳамда сунъий интеллектдан террорчилик мақсадларида фойдаланишнинг олдини олиш устувор вазифалардан эканини қайд этди. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 56
- 32
- 10
- 4
- 2
- 1