🇺🇸🇸🇦🇮🇱 Мен АҚШ президенти бўлмаганимда Саудия Арабистони ва Исроил мавжуд бўлмасди – Доналд Трамп АҚШ президенти Доналд Трамп The Times газетасига берган интервюсида валиаҳд шаҳзода билан алоқалари яхши эканини айтиб, ҳусийлар ҳужумини қайтаришда ёрдам бермагани учун Саудия Арабистони ундан норози экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. "Муносабатларимиз яхши. Саудия Арабистони учун кўп иш қиляпман. Мен уни ҳимоя қиламан. Улар ер юзидан йўқ бўлиб кетарди. Менга валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон ёқади. Агар мен АҚШ президенти бўлмаганимда, Саудия Арабистони бўлмас эди. Исроил ҳам бўлмасди. Бошқа мамлакатлар ҳам бўлмасди. Манбаларга кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси 10 сентябр куни АҚШ президентига икки марта қўнғироқ қилиб, уни ҳусийларга зарба беришга чақирган. Мурожаатда Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳусийларга Қизил денгиздаги муҳим ҳисобланувчи Боб ал-Мандаб бўғозига яқинлашаётган пайтда ҳужум қилиш сўралган. Доналд Трамп Муҳаммад бин Салмоннинг чақириғини рад этган. Орадан бир ҳафта ўтиб, 17 сентябр куни Муҳаммад бин Салмон яна Трамп билан телефон орқали суҳбат ўтказганган. Натижада Трамп Пентагонга ҳаво ҳужумларига тайёргарлик кўришни топширган. Бироқ 19 сентябр куни тунда ҳусийларга қарши ҳозирча ҳаракат қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилинган. Оқ уй буни Яқин Шарқдаги можаро географиясини кенгайтиришни истамаслик билан изоҳлаган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 52
- 36
- 29
- 17
- 7
- 6
- 1