🔴 Тошкентда катта миқдордаги наркотик моддалар аниқланди 1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан пойтахт ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1993 й.т. шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди. Натижада, унинг ёнида 3 дона кичик ҳажмдаги идишларда жами 257 гр гашиш мойи борлиги аниқланди. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш манзилидан соф оғирлиги 2 кг 831 гр бўлган гашиш мойи ва электрон торози ашёвий далил сифатида олинди. Шунингдек, мазкур шахснинг интернет наркодўконда ишлаши ҳам маълум бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 32
- 10