🇪🇪 Эстония инқироз ва можаролар вақтида мудофаани кучайтириш учун захира кучларини тузмоқчи Эстония ички ишлар вазири Игор Таро мамлакатда фавқулодда вазиятлар ва ҳарбий можаролар юзага келган тақдирда фаолият юритадиган махсус кадрлар захирасини ташкил этиш режаси борлигини маълум қилди. Маҳаллий давлат телеканали хабар беришича, захирага кўнгилли қутқарувчилар, фавқулодда хизматларнинг собиқ диспетчерлари, собиқ полиция ходимлари ва ички хавфсизлик соҳасида ишлаган бошқа мутахассислар жалб қилинади. Вазирнинг таъкидлашича, узоқ давом этадиган инқирозлар ва бир вақтнинг ўзида бир нечта хавф юзага келган ҳолатларда қўшимча кучларга эҳтиёж туғилади. Янги захира ана шу эҳтиёжни қоплашга хизмат қилади. 🔥 @burchakostida
Эстония планирует создать кадровый резерв для обеспечения внутренней безопасности и обороны
Похожие посты
- 🤡 16
- 🤮 5
- ❤ 2
- 👍 1