🇰🇿 Қозоғистон президенти бойлар учун солиқ ставкасини оширишни таклиф қилди Қосим-Жўмарт Тўқаев бу ҳақда 28 октябр куни халққа қилган мурожаатида маълум қилди. "Йирик мулк эгалари учун оширилган ставкада солиқ жорий этишни муҳокама қилиш вақти келди, деб ҳисоблайман. Таъкидлайман, ҳеч ким қонуний йўл билан орттирилган активларни қандайдир тарзда чекламоқчи эмас. Бу Конституциямизга зид ҳисобланади, гап адолат ҳақида кетмоқда", — деди президент. Тўқаевнинг тушунтиришича, ҳар бир фуқаро мамлакат тараққиётига имкониятига яраша ҳалол ҳисса қўшиши лозим. Шунинг учун у ҳукумат ва Қурултойга ушбу масалани ўрганиб, таклифлар киритишни топширганини билдирди. Тўқаев адолатли солиққа тортиш шаффофликни, яъни тўлиқ рақамлаштиришни талаб этишини айтди. Шу билан бирга, президент солиқ йиғимини ошириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ва коррупция хавфини камайтириш учун сунъий интеллект каби илғор технологиялардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. 🔥 @burchakostida
Президент Казахстана предложил обсудить введение повышенных налогов для богатых граждан
Похожие посты
- 👍 323
- ❤ 95
- 😁 26
- 👎 17
- 💯 6
- 🤩 3
- 👍 689
- 🤣 124
- ❤ 69
- 👎 43
- 💯 23
- 😁 11
- 👍 653
- 🔥 475
- 🤯 30
- 😎 15
- 🕊 1
- 👍 51
- ❤ 37
- 🤡 23
- 😁 10
- 🔥 4
- 💊 4
- 👍 385
- ❤ 362
- 😁 11
- 👏 5
- 🤔 5
- 💔 2