«Улар ёлғиз ўлмаслиги керак». Бедаво дардга чалинган 80 дан ортиқ болага оталик қилган одам ҳикояси Ота-онаси воз кечган, оғир хасталик туфайли умри саноқли қолган болалар. Муҳаммад Бзик 1989 йилдан буён шундай гўдакларга оталик қилиб келади. Унинг қўлида ўнлаб болалар ҳаётдан кўз юмган. Аммо у уларнинг сўнгги кунларини меҳр ва ғамхўрлик билан ўтказиши учун курашишдан тўхтамаган. «Мен уларнинг касал эканини, тез орада вафот этишини биламан. Лекин бир инсон сифатида қўлимдан келганини қилишим, қолганини эса Яратганга топширишим керак. Бирорта ҳам бола ёлғизлик ва қўрқув ичида вафот этмаслиги керак». 👉 https://kun.uz/kr/17218735 Kun.uz расмий канали
- 922
- 384
- 265
- 28
- 14
- 3
- 2