Тошкентдаги кўп қаватли уй хонадонида газ чақнаши содир бўлди Тошкент шаҳрида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши оқибатида бир киши жароҳатланди. Ҳодиса 5 ноябрь куни Учтепа туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида содир бўлган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълумотига кўра, чақнаш соат 10:00 да Чилонзор 23-даҳасидаги хонадонда юз берган. Хабар келиб тушиши билан қутқарув бўлинмалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Чақнаш оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига ҳам қисман зарар етган. Ҳодиса натижасида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. У тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилган. Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Айни вақтда ҳаво-газ аралашмаси чақнашининг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 60
- 8