⚡️Россияда ўлат тарқалгани ҳақидаги хабарлар ортидан шифохона карантинга олинди Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли инфексияга гумон қилингани сабабли шошилинч чоралар кўрилмоқда. Шелехов туман шифохонасининг айрим бўлимларида беморларни қабул қилиш ва чиқариш тўхтатилган. Маълумотларга кўра, шифохонада вафот этган аёл ўлатга қарши институтда ишлаган. Нашр унинг лабораторияда ўлат қўзғатувчиси сақланган пробирка синиши оқибатида зарарланган бўлиши мумкинлигини ёзган. Қарийб 200 киши карантинга олингани айтилмоқда. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 116
- 61
- 41
- 18
- 5
- 3
- 3
- 3
- 3
- 3
- 2