🇺🇸 Трамп Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари учрашувида Украина масаласи муҳокама қилиниши мумкинлигини айтди АҚШ президенти Доналд Трамп Россия, АҚШ ва Хитой раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтиши мумкин бўлган уч томонлама учрашувда Украинадаги можарони ҳал қилиш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалалари муҳокама қилиниши мумкинлигини билдирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ уч давлат бундай учрашув ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтган эди. АҚШ Давлат котиби Марко Рубио учрашувни 18–19 ноябр кунлари Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида бўлиб ўтадиган АТЭС саммити доирасида ташкил этиш имконияти муҳокама қилинаётганини маълум қилган. 👉🔴@KORAXABAR - ТВда кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!🫴 https://t.me/+BCfKW1krS-k1NmUy
- 32
- 11
- 5
- 4
- 2