☎️ Тошкентда иситиш тизимидаги авариялар бўйича туну кун ишлайдиган алоқа рақамлари эълон қилинди Шаҳар ҳокимлигига кўра, иссиқлик таъминотида узилиш ёки авария юз берса, аҳоли “Veolia Energy Ташкент”нинг 1347 ва (71) 200-00-56 рақамларига, шунингдек, 24 соат ишлайдиган @vet_pokazaniya_bot ботига мурожаат қилиши мумкин. Пойтахтдаги ижтимоий объектлар ва кўп қаватли уйларга 9 ноябрдан бошлаб иссиқлик босқичма-босқич берилмоқда. Тўлов эса хонадон иссиқлик тармоғига уланган кундан ҳисобланади. Бино ичида иссиқлик яхши тақсимланмаса, аҳоли ҳудудий бошқарув компаниясига мурожаат қилиши керак. @Militsiya_Uzb👈🏽
- 35
- 12
- 10
- 7
- 3