Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги олтинлар сонини 5 тага етказди От спортида Ўткирбек Жўраев дастакли от машқида энг яхши натижани қайд этиб, делегация ҳисобига навбатдаги олтин медални тақдим этди. Қиличбозлик баҳсларида эса драматик ҳолат кузатилди: чоракфиналда Ўзбекистоннинг икки вакили, 2023 йилги Осиё ўйинларида сабля бўйича жамоавий мусобақада биргаликда чемпион бўлган Зайнаб Дайибекова ва Гулистан Пердебаева тўқнаш келди. Шиддатли кечган қарама-қаршиликда Дайибекова кичик устунлик билан ғолиб чиқиб (15:14), юришини давом эттирди ва финалгача етиб борди. Аммо олтин учун баҳсда икки карра жаҳон чемпиони, япониялик Мисаки Эмурага кичик фарқ билан (14:15) ютқазиб, кумуш билан кифояланди. Бугун Ўзбекистон делегацияси ҳозирча 15 та медал (4 та олтин, 8 та кумуш ва 3 та бронза) олди ва умумий рейтингда 14-ўриндан 6-ўрингача кўтарилди (жами 5 та олтин, 12 та кумуш ва 8 та бронза). 👉 https://kun.uz/kr/80472980 Kun.uz расмий канали
- 678
- 284
- 39
- 6
- 5
- 5
- 2