"Мактабни алмаштириш ечим эмас" - "Нима дард?"да бола таълимидаги мураккабликлар Таълим соҳаси мутахассиси Жамшид Қаюмов «Нима дард?» подкастида боланинг яхши билим олишида мактабдан кўра ота-онанинг роли муҳим эканини айтади. Боланинг муаммосини унинг ўрнига ҳал қилиб бериш – ёрдам эмас. Бола ўқитувчи билан келишолмаса – ота-она аралашади. Дарс қийин бўлса – репетитор алмаштирилади. Мактаб ёқмаса – бошқа мактаб қидирилади. Натижада муаммонинг ўзи болага етиб келмайди ва у уни ҳал қилиш тажрибасини орттирмайди. "Ўқувчи мавзу қийинлашиши билан ўқитувчини алмаштириш ҳолатлари кўпайган. Мураккаброқ мавзуларга етганидан кейин бола бошқа жойга ўтишни истаб қолади ва у ерда дастурни яна бошидан бошлайди. Бу эса бир йиллик вақт, пул ва меҳнатнинг йўқотилишига олиб келиши мумкин" дейди Қаюмов. 📱 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ КЎРИШ
- 191
- 163
- 18
- 11
- 4
- 3