🇮🇱🇦🇪 Flydubai самолётидаги янги тафсилотлари маълум қилинди Исроилнинг 9-канали Flydubai рейси учувчилари Россия ва Украина фуқаролари бўлгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Янги маълумотларга кўра, ҳужум қилган иккинчи учувчи Ўмон фуқароси, капитан эса БАА фуқароси бўлган. Ҳодиса пайтида самолётда қўшимча экипаж аъзолари ҳам бўлган. Улар оддий йўловчи сифатида парвоз қилган. Вазиятдан сўнг улар самолёт бошқарувини ўз қўлига олиб, уни барқарорлаштирган. Ynet хабар беришича, Исроилда ҳодисани терактга уриниш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар текшираётган асосий версиялардан бирига кўра, учувчилардан бири ўз жонига қасд қилишга уринган бўлиши мумкин. Унинг ҳаракатларида террористик мақсад бўлгани ҳам текширилмоқда. Исроилнинг 12-канали маълумотларига кўра, ҳодисада гумонланаётган учувчи ҳозир сўроқ қилинмоқда. 🔥@burchakostida