Олмазордаги қурилиш объектига 1,23 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди Фуқаролар мурожаатлари асосида Олмазор туманидаги «N.H.P» МЧЖ қурилиш объекти фаолияти ўрганилди. Текширув давомида қурилиш майдонида ҳаво ифлосланишига сабаб бўлаётган бир қатор камчиликлар аниқланган. Хусусан, объект чиқишида ғилдирак ювиш постлари бўлмагани сабабли юк машиналари лой ва тупроқни кўчаларнинг 2–2,5 километрлик қисмига олиб чиққан. Шунингдек, чангни бостириш ускуналари ўрнатилмаган, экологик экспертиза хулосаси талаблари бажарилмаган. Котловандан қазиб олинган 87 минг куб метрдан ортиқ тупроқнинг қаерга жойлаштирилгани бўйича ҳужжатлар тақдим этилмаган. Аниқланган қоидабузарликлар учун корхонага 1,23 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлови ҳисобланди. Шунингдек, камчиликларни бартараф этиш ва дарахт кўчатлари экиш бўйича кўрсатмалар берилди. @burgutuzb
- 23
- 11
- 1