❗️Олмазордаги қурилиш корхонасига 1,23 млрд сўмлик ҳисоб чиқарилди! Фуқаролар мурожаатидан кейин ўтказилган текширувда «N.H.P» МЧЖ қурилиш майдонида бир қатор экологик қоидабузарликлар аниқланди. Масалан, юк машиналари ғилдиракларини ювиш жойи бўлмагани учун лой ва тупроқ 2–2,5 км кўчага тарқалган. Чангни бостириш ускуналари ҳам ўрнатилмаган. Қкрилишдан қазиб олинган 87 минг куб метрдан ортиқ тупроқ қаерга олиб кетилгани бўйича ҳужжатлар тақдим этилмаган. Оқибатда корхонага 1,23 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўлови ҳисобланди. Қурилиш бўлмасин демаймиз, шаҳар ривожлансин, аммо бунинг учун аҳоли чанг ютишга мажбур бўлмаслиги керак! @Militsiya_Uzb👈🏽
- 53
- 39
- 12
- 9
- 2
- 1