🇺🇸 Қўшма Штатларда визуал алоқани йўқотгандан кейин ҳам одамни мустақил равишда кузатиб боришга қодир дрон ишлаб чиқилди. Пурдуе университетидаги IDEAS лабораторияси ўрмонли ҳудудлар орқали одамни мустақил равишда кузатиб борадиган ва нишон тўсиқ орқасида ғойиб бўлганидан кейин ҳам унинг йўналишини башорат қила оладиган дронни ишлаб чиқди. Дроннинг автоном кузатув дастури Claude Opus 5.5 ёрдамида тайёрланган. Anthropic тажрибасида СИ ёзган дастур дронга одамни аниқлаш ва кузатиб бориш имконини берган. Ҳозирча синовлар офис ичида, паст тезликда ўтказилган. Бу тайёр автоном қурол дегани эмас, аммо технология қайси томонга кетаётганини кўрсатади. Батафсил Gorizontда...
- 60
- 30
- 26
- 12
- 11
- 7
- 3