🇵🇰 Покистоннинг Афғонистон билан чегарага яқин ҳудудида юз берган портлашда 12 киши ҳалок бўлди Покистон шимоли-ғарбидаги Дера Исмоил Хон туманида кучли портлаш юз берди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, яна 35 киши жароҳатланган. Полициянинг маълум қилишича, номаълум портловчи моддалар ортилган трактор тиркамаси назорат пунктига бориб урилган. Туман полиция бошлиғи Зиёвуддин Аҳмад бу худкуш террорчи томонидан амалга оширилганини тасдиқлади. Расмийлар ҳужум ортида “Таҳрики Толибон Покистон” гуруҳи турганини билдирди. Reuters’нинг ёзишича, Афғонистон ҳудудидан туриб фаолият юритувчи мазкур гуруҳ бу ҳодиса учун масъулиятни ўз зиммасига олган. Портлаш назорат пунктининг катта қисмини вайрон қилиб, унинг ёнидаги бир уйни ер билан яксон қилган. Маҳаллий расмийлар ва аҳолининг айтишича, портлаш кучи шунчалик катта бўлганки, уни узоқ масофалардан ҳам эшитишган. Портлашдан кейин ҳудудда кучли отишма товушлари ҳам рўй берган. Сентябр ойида бу туманда хавфсизлик билан боғлиқ кўплаб ҳодисалар, жумладан, “Таҳрики Толибон Покистон” иштирокидаги ҳужумлар давом этиб келмоқда. Покистон 24 сентябр куни Афғонистондаги дронларни учириш ва сақлаш учун мўлжалланган 10 та нишонга ҳаво ҳужумларини амалга оширганди. Расмийлар буни 23 сентябр куни Афғонистон ҳудудидан дронлар учирилгани ва бу Покистон суверенитетини бузгани билан изоҳлаган. 🔥 @burchakostida
Террорист-смертник атаковал полицейский блокпост в Пакистане, погибли 12 человек, более 35 пострадали
Похожие посты
- 😢 801
- 🕊 241
- 🔥 123
- ❤ 57
- 🤯 50
- 👍 37
- 🤬 1.3К
- 😢 199
- ❤ 72
- 😱 52
- 🍾 25
- 😁 23
- 🤬 1.1К
- 😱 368
- 🙏 65
- 🔥 34
- 🤯 26
- 🤷♂ 24
- 😱 488
- 🤬 165
- 🤔 58
- 🙏 26
- ❤ 21
- 😱 414
- 🤬 99
- 🙏 38
- ❤ 28
- 👍 9
- 😢 4
- 😢 88
- 😱 32
- 🔥 7
- ❤ 6
- 🤯 4
- 👍 3
- 😱 17
- 😢 7
- ❤ 3
- 🔥 3
- 🤯 3
- 👍 3
- 🤬 270
- 🤯 64
- 😢 20
- ❤ 10
- 🤣 5
- 👍 4