🇾🇪Яман расмий ҳукумати мамлакатда сафарбарлик зарурияти ҳақида гапирди Яман Президентлик кенгаши раиси Рашод ал-Алимий ҳусийлар билан можаро кучайиши фонида аҳолини мамлакат мудофаасига ҳисса қўшиш ва ҳукумат қўшинлари сафини тўлдиришга чақирди. “Мен буюк халқимиз фарзандларини умуммиллий сафарбарликка, Қуролли кучлар ҳамда хавфсизлик кучлари атрофида бирлашишга чақираман”, — деди у. Монархияга қарши инқилоб йиллигига бағишланган нутқида ал-Алимий ҳусийлар сафида жанг қилган, аммо улардан воз кечишга қарор қилганларга қонуний ҳокимият томонига ўтиш имконияти берилишини маълум қилди. Унинг айтишича, террорчи гуруҳлар билан алоқани узиб, улар сафида жанг қилиш ёки манфаатлари йўлида фаолият юритишни тўхтатганларга кейинроқ эълон қилинадиган умумий афв татбиқ этилади. 🔥@burchakostida
Лидер Йемена призвал граждан помочь стране и объявил амнистию для бывших хуситов
Похожие посты
- 🤡 283
- ❤ 65
- 🤬 31
- 👎 25
- 🔥 31
- 😁 28
- 🤡 21
- 👎 16
- ❤ 14
- 😱 10
- 👀 2
- 👍 1