Beeline 207 млн доллар эвазига рақобатчиларини биттага камайтиради Beeline Uzbekistan эгаси бўлган VEON компанияси Perfectum мобил операторининг 100 фоиз улушини сотиб олиш бўйича келишувга эришди. Битимнинг умумий қиймати қарийб 207 млн долларни ташкил этади. Битимни октябрь ойи охиригача якунлаш режалаштирилган. Ҳозирча Perfectum абонентлари, уларнинг телефон рақамлари ва амалдаги тарифлари тақдири қандай бўлиши маълум эмас. Келишув амалга ошса, Ўзбекистон мобил алоқа бозоридаги мустақил операторлардан бири Beeline таркибига ўтади. @burgutuzb
- 25
- 12
- 8
- 3
- 3