Тарифлар бўйича ҳукумат қарори лойиҳасига кўра: ➖ ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмдан бир марталик моддий ёрдам берилади; ➖ газлашмаган ҳудудларда қишда электрнинг базавий меъёри 200 дан 350 кВт·соатгача оширилади; ➖ эҳтиёжманд оилаларга суюлтирилган газнинг ҳар бир килограмми учун 3 000 сўмдан, ойига 20 кг гача компенсация тўланади. ➖суюлтирилган газ нархини 1 кг учун 5 000 сўм этиб белгилаш, 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув учун янги тарифлар жорий этиш таклиф этилмоқда. ➖хусусан, 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб иситиш (иссиқлик энергияси) ва иссиқ сув тарифлари ўртача 30%га индексация қилинади. Хусусан, Тошкент шаҳрида иситиш тарифлари суткасига 1 м2 учун 314,0 сўм этиб белгиланади. ➖биринчи марта бутун республика бўйича иссиқ сув тарифлари ҳукумат қарори билан тасдиқланмоқда. Kun.uz расмий канали
- 628
- 262
- 249
- 205
- 77
- 42
- 38
- 2