🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина, АҚШ ва Россия делегациялари ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди БАА ёки Швейцарияда ўтказилиши мумкин — Sky News Телеканал манбаларига кўра, учрашув яқин икки ҳафта ичида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Sky News манбаси музокаралардан мақсад келгусида етакчилар даражасида учрашув ташкиллаштириш эканини билдирди. Бироқ бунинг учун ҳали кўп иш қилиниши лозим. Украина президенти Володимир Зеленский ҳам бу ҳақда баёнот берди. У Россия, Украина ва АҚШ музокарачилари ноябр ойининг биринчи ярмида Абу-Даби шаҳрида техник даражада учрашишга келишиб олганини айтди. Зеленский бу учрашувдан сўнг мамлакат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтишига умид билдирди. 👉🔴@KORAXABAR
- 24