Taftish.uz сайти ходимларига ҳукм ўқилди. Иш доирасида 4 нафар ДХХ зобити ҳам айбланган Қўзғатилган жиноят иши ҳарбий судда ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Сайт ходимлари билан бирга ДХХнинг ОАВ фаолиятини назорат қилувчи бошқармаси зобитлари ҳам жиноий жазога тортилган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди. Ташановга кўра, 24 сентябр куни ҳарбий суд Taftish.uz таҳририяти ходимлари ва ДХХ зобитларига нисбатан ҳукм ўқиган. Таҳририят раҳбари Ғайрат Абераев 10,5 йилга, журналист Маржона Эшқувватова 4 йил 1 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Шунингдек, сайт таҳририятининг яна икки вакили ҳамда собиқ ДХХ ходимларига 10 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. «Улар туҳмат, ҳақорат, фирибгарлик, товламачилик сингари айбловлар билан айбланган. Ёпиқ суд мажлиси ҳукмига кўра, судланувчилар жазо муддатларини умумий тартибдаги колонияларда ўтайди», дейилади Ташановнинг хабарида. Ҳозирча Олий суд бу ҳақда расмий хабар тарқатмаган. @burgutuzb
- 26
- 11
- 11
- 7
- 4