🇺🇦🇷🇺 Россиялик хакерлар Украинадаги нишонларга ракеталарни йўналтириш ва Европадаги ҳарбий юкларни ташишни кузатиш учун кузатув камераларини бузиб кирмоқда The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, россиялик хакерлар ҳарбийларнинг ҳаракатини кузатиш, эҳтимолий нишонларни излаш ва зарбаларни мувофиқлаштириш мақсадида интернетга уланган камераларга киришни қўлга киритмоқда. 2024 йилда россияликлар Киевдаги камераларни бузиб кириб, тасвирлардан ракета ҳужумларини тайёрлаш ва мувофиқлаштириш учун фойдаланишган. Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) маълумотларига кўра, кенг миқёсли босқин бошлангандан бери Украина махсус хизматлари хавфсизликка таҳдид солиши мумкин бўлган 40 мингга яқин камерани аниқлаган ва зарарсизлантирган, қайта созлаган ёки блоклаб қўйган. "Бундай тактикани Украина ҳам қўлламоқда. Украинанинг Team OneFist хакерлар гуруҳи босиб олинган Севастополдаги камерага уланиш имконига эга бўлиб, аввал номаълум бўлган Россия ҳарбий аэродромини аниқлаган. Олинган маълумотлар Украина Қуролли кучларига топширилган. Ушбу объектга берилган зарбадан сўнг Россиянинг самолётлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари шикастланган. Нидерландия разведкасининг огоҳлантиришича, россиялик хакерлар Украинага қурол етказиб бериш йўналишлари ва ҳарбий техника ҳаракатини кузатиш учун Европадаги камераларни ҳам бузиб кирмоқда. WSJ ҳисоб-китобига кўра, бутун дунё бўйлаб интернетга уланган 1,2 миллиардга яқин камера ўрнатилган. Уларнинг аксарияти яхши ҳимояланмаган: пароллар заиф, дастурий таъминот эскирган ва тармоқ орқали кириш очиқ қолдирилган. 🔥 @burchakostida
Россия и Украина взламывают камеры наблюдения для разведки и выбора целей
Похожие посты
- 🤬 2.1К
- ❤ 228
- 🤯 116
- 👍 69
- 😁 42
- 🔥 36
- 😨 341
- ❤ 85
- 🔥 29
- 👍 11
- 👎 8
- 💔 7
- 🤬 543
- ❤ 100
- 🤔 97
- 😁 28
- 😱 17
- 👍 7
- ❤ 55
- 🔥 2
- ❤🔥 1
- 🤔 1
- 🔥 441
- 👍 123
- 🤣 20
- 🤩 13
- ❤ 11
- 🤬 8
- ❤ 33
- 🤯 25
- 🤔 14
- 👍 7
- 😢 5
- 🤡 4