🇮🇱 Исроилда баланд овозли азонни тақиқлай олишмади. Бен-Гвир залдан чиқариб юборилди Исроил парламенти масжидларда азонни эшиттириш учун овоз кучайтиргичлардан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рад этган. Ташаббус муҳокамаси Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир иштирокидаги можаро билан кечган ва якунда у мажлислар залидан чиқариб юборилган. Ўта ўнгчи «Оцма Йехудит» партияси депутатлари томонидан таклиф этилган қонун лойиҳасида масжидлар овоз кучайтиргичлардан фойдаланиш учун мажбурий равишда махсус рухсатнома олиши кўзда тутилган эди. Ташаббусга 63 нафар депутат қарши, 45 нафари эса ёқлаб овоз берган. Натижада ҳужжат рад этилган. 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
- 498
- 234
- 139
- 14
- 6
- 1