Исроилда масжидларда азон айтишни чекловчи қонун лойиҳаси рад этилди Исроил парламенти масжидларда азонни овоз кучайтиргичлар орқали эшиттириш учун махсус рухсатнома олишни мажбурий қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини рад этди. "Оцма Йехудит" партияси депутатлари таклиф қилган ташаббус муҳокамаси миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир иштирокидаги можаро билан кечди. Натижада вазир мажлис залидан чиқариб юборилди. Овоз беришда 63 депутат лойиҳага қарши, 45 нафари эса уни ёқлаб овоз берди. @migrant_mobile
- 16
- 5
- 1