«Бизга ёрдам керак эмас» – Трамп Эрон бўйича Си ва Путиндан кўмак сўрамаслигини айтди Трамп Шэнчжэндаги уч томонлама учрашув олдидан берган интервьюсида Эрон билан урушни тугатишда Хитой ва Россия ёрдамига муҳтож эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Теҳрон битим тузмоқчи, Ҳўрмуз бўғози эса тўлиқ АҚШ назоратида. "Биз уларнинг [Эроннинг] ҳарбий-денгиз флотини, ҳаво кучларини мағлуб этдик. Уларнинг ҳали озроқ ракетаси бор, лекин бу аввалгисининг тахминан 12-13 фоизи, холос. Улар битим тузмоқчи, шунинг учун менга ёрдам керак эмас. Яъни мен [учрашувга] ёрдам сўраб кирмайман”, дея таъкидлади Трамп. 👉 https://kun.uz/kr/43835212 Kun.uz расмий канали
- 652
- 242
- 46
- 31
- 14
- 14
- 4